Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Тошкент вилояти ҳудудида пиёдалар, ёш болалар билан боғлиқ ҳамда бошқа турдаги оғир оқибатли йул транспорт ҳодисаларини камайтириш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Бектемир - Чорбоғ», «Янгибозор - Паркент», «Тошкент - Олмалиқ» автомобиль йўлларининг бир неча нуқтасида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техникалари ўрнатилди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ушбу махсус автоматлаштирилган радар бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера олади. У белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланаётган автоулов тезлигини қайд этиб, шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича далолатномани расмийлаштирилиб, фото тасвир илова қилинган ҳолда автоулов эгасининг яшаш манзилига жўнатилади.
Қўшимча қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра, 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди