
Фото: «Nv.ua»
«Instagram» ижтимоий тармоғининг матбуот хизмати харидларни амалга ошириш имконини берувчи функция ишга туширилганини маълум қилди. Эндиликда фойдаланувчилар «Stories» бўлими орқали бир нечта фирмаларнинг маҳсулотларини харид қила олади, деб ёзади «Хабар» нашри.
Хусусан, компаниялар қаторидан «Adidas», «Louis Vuitton», «Aritzia» ва «Kooples» ўрин олган.
Брендлар ўзларининг «Stories»ига бир нечта тегларни қўшиши ва бу орқали фойдаланувчининг саҳифасига харидларни тўғридан тўғри юбориши мумкин. Шу билан бирга фойдаланувчи «Instagram» мобил дастуридан ташқарига чиқиши шарт эмас.
Янги функция ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ўтказилган сўров натижалари асосида яратилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 май куни «Instagram» ижтимоий тармоғи репост фукциясини ҳам жорий этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар