09:01 / 19.07.2018
3 464

«Samsung» ўз рекламасида «Apple»ни масхаралади (видео)

«Samsung» ўз рекламасида «Apple»ни масхаралади (видео)
Ўз рекламаларида бир-бирларининг маҳсулот ва хизматлари устидан кулиш – маркетинг бозорида учраб турадиган амалиёт. Аммо бу борада гигант компанияларнинг ўзаро ўчакишиб иш тутиши эътиборни тортмай қўймайди.

Жанубий Кореянинг техногиганти ўзининг «Galaxy S9» флагманига бағишланган янги реклама ролигида «Apple»ни майна қилган. Унда таъкидланишича, «Apple» суперфлагмани замонавий тармоқларда «Galaxy S9» каби тезкор эмас экан. Бундан ташқари, қуйидаги лавҳада «Apple Store» дўконларидаги техник кўмак хизмати – «Genius Bar» устидан ҳам кулишган: у мижознинг саволига ҳеч аниқ жавоб бера олмайди:
[media=https://youtu.be/7trMPJNBV20]
Умуман олганда, бу видеода «iPhone X» моделида маълумотлар юкланишининг тезлиги паст эканлиги масхараланган. «Samsung» аввалроқ, «Galaxy S9» флагмани LTE тармоқларида «iPhone X»дан кўра салкам икки баравар тезроқ ишлашини даъво қилганди.

Манба: Xabar.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)