“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК URALHELICOM компанияси директори Алексей Михайлов билан замонавий вертолётларни сотиб олиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Robinson Helicopter Company (АҚШ) ва Airbus Helicopters (Франция, Германия) ишлаб чиқарувчиларининг йўловчи вертолётларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
А.Михайловнинг айтишича, унинг компанияси йўловчи ташувчи, санавиация, қидирув-қутқарув, ҳудудларни патрул қилиш, ҳаво экскурсияси учун вертолётларни сотиб олишни ташкил этиш, уларни етказиб бериш, фойдаланишда техник кўмак бериш ҳамда сервис хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.
“Юқорида номи айтиб ўтилган ишлаб чиқарувчиларнинг кўп мақсадли енгил вертолётлари дунёда энг машҳурлари бўлиб, ўзининг ишончлилиги ва қулайлиги шарофати билан сотилиши бўйича ҳам етакчидир. Миллий авиакомпания раҳбарияти компания таклифига қизиқиш билдириб, уни кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, URALHELICOM(“Урал вертолёт компанияси”) Американинг Robinson Helicopter Company ҳамда Airbus Helicopters (Eurocopter) компанияларининг Россиядаги расмий дилери ҳамда дистрибьютери ҳисобланади.
Мазкур компания АҚШ ва Европадан Россия ҳамда МДҲга аъзо бошқа давлатлар ҳудудларида хориж вертолётларини сотиб олиш, фойдаланиш бўйича комплекс хизматларни тақдим этиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди