Samsung Electronics компанияси 2019 йилда 4 та кўринишдаги, жумладан 6 та камерали ва катталаштирилган экранли Galaxy S10 смартфонини тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Kun.uz нашри маълум қилди.
Нашр манбаларига кўра, компания Galaxy смартфонлари пайдо бўлганининг 10 йиллигига “истеъмолчиларни ўтган йиллардагидан ҳам кўпроқ ҳайратлантирмоқчи”. Таъкидланишича, Galaxy S10’нинг февралда чиқадиган 3 та кўриниши 5,8 дюймдан 6,4 дюймгача диагоналли экранга, Beyond X деб аталувчи 4-кўриниши эса 6,7 дюймли экранга эга бўлади.
Таъкидланишича, Beyond X умумий ҳисобда 6 та камерага эга бўлади: иккита олд панелда, тўртта орқа панелда. Бундан ташқари, бу турдаги смартфон 5G авлодидаги уяли алоқа тармоқларига киришни қўллаб-қувватлайди. Мақолада айтилишича, Beyond X 2019 йил февралда Жанубий Корея ва АҚШда намойиш қилиниши мумкин, бироқ қачон сотувга чиқиши маълум қилинмаган.
Galaxy S10’нинг қолган 3 та тури 5 тагача камерага эга бўлади. Улар орқали симсиз усулда бошқа мобил қурилмаларни қувватлаш мумкин бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Россияда қийналиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’