date
views 8 543

Beeline мобил иловани юклаб олганлар учун 100 Мегабайт ҳадя қилмоқда

Beeline мобил иловани юклаб олганлар учун 100 Мегабайт ҳадя қилмоқда

Beeline “Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олганлар учун 100 Мб” акцияси ҳақида хабар бермоқда. Энди Beeline абонентлари мобил иловани юклаб олганларида 7 кун мобайнида 100 Мб бонусга эга бўладилар.

Бонусга эга бўлиш учун қуйидагилар зарур:

– Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олиш;

– “Акциялар” – “Махсус таклифлар” бўлимига кириш;

– “Beeline иловани юклаш учун бонус” танлаш;

– “Ёқтириш” тугмасини босиш.

Агар абонент иловани аввалдан юклаган бўлса, уни қайта юклашнинг ҳожати йўқ, шунчаки тугмани босиб бонусни олиш мумкин.

Бонусдан фақат бир маротаба фойдаланиш мумкин. Қолган Мб *103# коди орқали текшириш мумкин. Бонусни ёқтириш учун ҳисобда минимал $0,05 бўлиши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline мобил иловани юклаб олганлар учун 100 Мегабайт ҳадя қилмоқда