Ўзбекистонда илк криптобиржа очилади. Кореянинг Kobea Group ширкати 2019 йилнинг 20 декабрида криптобиржа очиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган эди.
Компания криптоактивлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон қонунчилигининг барча талабларига, шунингдек, пулларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш соҳасидаги халқаро стандартларга (FATF тавсиялари ва кўрсатма ҳужжатлари) мувофиқ равишда криптовалюталар билан иш юритади.
UZNEX биржаси расман 20 январда очилади. Очилиш маросимида иштирок этиш бепул, фақат рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.
Ҳозирда сайтнинг бета-версияси – uznex.com мавжуд. Бу ерда сиз биржа қандай ишлашини кўришингиз мумкин.
Криптобиржа ўзи нима?
Криптобиржа - криптовалюталар олди-сотдиси ўтказиладиган бозор. Ишлаш принципи блокчейн технологиясига асосланади, яъни марказлашмаган.
Бу бизга керакми?
Дунёда рақамли пуллар – криптовалюларни келажак пуллари деб ҳисоблашмоқда. Масалан, Efer криптовалютаси Microsoft, IBM каби техногигантлар иштирокида яратилган. Zilliqa деган яна бир криптовалюта эса Сингапур Миллий Университети (дунёнинг кучли 10 университетидан бири) профессорлари томонидан ишга туширилган. Соҳанинг Ўзбекистондаги ривожи дунё тараққиётидан орқада қолиб кетмаслик имконини беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди