Биткоин қиймати ўтган йил октябрь ойидан бери илк бор 10 минг доллардан ошди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё хабар бермоқда.
Криптовалюта курси максимумда 10179 долларга чиққан, бироқ кейинчалик бироз пасайган.
Bloomberg агентлигига кўра, биткоин курси охирги ойда доимий ошиб бормоқда. 2020 йилнинг дастлабки кунларидаги умумий ўсиш эса 40 фоизни ташкил этган.
Таҳлилчилар юзага келган вазиятни инвесторларнинг Хитойдаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат яқин орада бартараф этилиши ва унинг жаҳон иқтисодиётига таъсири унчалик сезиларли бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар асносида қалтис активларга пул тикишга тайёрлиги билан изоҳламоқда.
Шунингдек, мазкур криптовалюта инвесторлар томонидан ортиб бораётган геосиёсий хатарлар фонида захира варианти сифатида ҳам кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди