АҚШ ўзининг энг замонавий қирувчи самолётини синовдан ўтказди (видео)

1 дақиқа ўқиш4.8K
АҚШ ўзининг энг замонавий қирувчи самолётини синовдан ўтказди (видео)
Фото: Boeing
Boeing компанияси Қатар ҳарбий-ҳаво кучлари қуролланиши қаторига кириши кутилаётган F-15QА қирувчи самолётининг биринчи парвозини мувафаққиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Муҳандисларнинг таъкидлашича, F-15QА — Америка қирувчи самолётларининг тўртинчи авлодлари орасида энг замонавий версия ҳисобланади. Биринчи парвоз вақтида самолёт ҳавода 90 дақиқа давомида бўлиб, Сент-Луисдаги Ламберта халқаро аэропортига қўнишни амалга оширган.

Boeing мазкур қирувчининг «викингнинг парвози» деб аталувчи манёврини намойиш этди — унда самолёт асосий парвоздан олдин вертикал равишда ҳавога кўтарилади. Компаниянинг таъкидлашича, самолёт ва унинг ички тизимлари синовдан муваффақиятли ўтган.

F-15QА ўзидан олдинги қирувчига қараганда бир қатор модификацияга учраган: элетродистанцион бошқарув тизими, рақамли қурилмалар панели, датчиклар, радар ва радиоэлектрон кураш воситалари яхшиланган. Қирувчи самолётнинг конструкцияси анча барқарор ва таъмирлашга яроқли бўлиб, кўплаб хавфларда ҳимоя қилишга қодир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?