06:30 / 04.06.2020
2 577

Янги хит: Android’ларда Хитой дастурларини ўчириб ташлайдиган илова оммалашмоқда

Янги хит: Android’ларда Хитой дастурларини ўчириб ташлайдиган илова оммалашмоқда
Фото: FactorDaily
Май ойининг ўрталарида Google Play дўконида смартфондан хитойлик дастурчилар томонидан яратилган иловаларни тезда ўчириб ташлашга мўлжалланган Remove China Apps пайдо бўлган эди. Икки ҳафтадан камроқ вақт ичида мазкур дастур фойдаланувчилар орасида катта машҳурликка эришди, деб ёзади Android Authority.

Remove China Apps Хитойда яратилган мобил иловани аниқлайди ва уни қурилмадан ўчириб ташлайди. 2 июнь ҳолатига кўра, ушбу дастур 5 миллион маротабадан ортиқ юклаб олинган. Ҳиндистоннинг OneTouch App Labs компанияси дастурчиларининг таъкидлашича, бу орқали улар бирор иловани ўчириб ташлашга чақирмайди ва ўз мобил дастурини шунчаки айрим иловалар қайси давлатда ишлаб чиқарилганини аниқлаш учун яратган.

Фойдаланувчиларнинг эътибор қилишича, OneTouch App Labs’нинг дастури смартфондаги Хитой иловаларини доим ҳам тўғри аниқлай олмайди. Дастурчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг дастури ҳозирча аниқ бўлмаган маълумотларни бериши мумкин. Масалан, у Xiaomi Mi Remote ва TikTok’ни тўғри аниқлаган, бироқ Хитойнинг Tencent компанияси томонидан яратилгагн Player Unknown’s Battlegrounds’ни топа олмаган. Шунингдек, Remove China Apps Хитой смартфонларига олдиндан ўрнатилган дастурлар борасида фойда бермайди.

Google иловалар дўкони сиёсати янги дастурнинг тақдирида муаммо туғдириши мумкин, чунки унда дастурларнинг бир-бирининг ишига аралашиши тақиқланади. Келажакда Remove China Apps Google Play’дан ўчириб юборилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги хит: Android’ларда Хитой дастурларини ўчириб ташлайдиган илова оммалашмоқда