13:33 / 04.06.2020
2 085

Америкалик муҳандислар ҳеч қачон сирғанмайдиган тагчарм яратди (видео)

Америкалик муҳандислар ҳеч қачон сирғанмайдиган тагчарм яратди (видео)
Фото: МIТ News
Массачусец технология институти муҳандислари томонидан илон пўсти кўринишидаги ингичка ва эгилувчан пўлат пластинага ўхшаш материал яратилди, деб хабар беради МIТ News.

Материалнинг асосий сири — япон санъати ҳисобланмиш киригами принциплари бўйича бир-бирининг устига кийилувчи ўнлаб тангачалардан иборатлигида.

«Оёқ кийимнинг таг қисми текис турганда материал силлиқ кўринишда бўлади, бироқ озгина эгилтирилса, масалан, товонга тушаётган юк бармоқларга ўтаётганида тангачаларнинг барчаси ‘ҳурпайиб’ ерга санчилади. Шу билан бирга, мазкур материал баъзи ҳолларда оёқ кийим сирғанмаслиги учун унга кийгизиладиган тиканлардан енгил», — дейди янгилик муаллифлари.

Шунингдек, муҳандисларнинг таъкидлашича, бу каби тагчарм тиканли тагликлардан кўра, йиқилишнинг олдини олишда самарали ҳисобланади. Бундан ташқари, пластинка-киригами оёқ кийим ва ер юзаси орасидаги ишқаланишни 20-35 фоизга оширади.

Ғоя муаллифлари оёқ кийимда бу турдаги пластиналардан фойдаланиш йиқилиш хавфини сезиларли даражада камайтиришини таъкидламоқда, бу эса кўплаб жароҳатлардан сақлаб қолади ва даволанишга кетадиган миллиардлаб маблағларни тежаш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Америкалик муҳандислар ҳеч қачон сирғанмайдиган тагчарм яратди (видео)