Фото: Business Wisdom Summit
2020 йилда биткоин нархи тарихий максимумга, яъни 20 минг АҚШ доллари миқдорида кўтарилиши мумкин, дейилади Bloomberg ҳисоботида.
Ушбу ўсишга қаршилик қилиш учун нимадир ўзгариши керак, дейди таҳлилчилар. Inc. нашри ҳам бунга эътибор қаратган.
«2014 йилда биткоин курси 60 фоизга тушиб кетган, 2016 йил охирида эса 2013 йилдаги максимумга қайтган. Ушбу ҳодисадан 4 йил ўтгач ва 75 фоизлик қулашдан кейин 2016 йилдаги тенденция сақланиб қолса биткоин нархи рекорд даражада, яъни 20 минг долларга кўтарилади», — дея тахмин қилган таҳлилчилар.
Шунингдек, улар COVID-19 коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган инқироз даврида биткоиннинг актив сифатида ривожланиши кузатилишини прогноз қилган.
Криптовалюта курси ўсишининг биринчи сабаби фонд ва нефть бозоридаги қулашлар билан боғлиқ. Бундан ташқари пандемия қоғоз пуллардан рақамли муқобилга ўтишини тезлаштирган.
Учинчи сабаб бутун дунёдаги марказий банкларнинг миқдор юмшатишлар сиёсати билан боғлиқ. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, бу инвесторларни валюта муқобил активини излашга мажбур қилган. Унга олтин ҳамда биткоинни киритиш мумкин.
АҚШда афро-америкалик фуқаронинг полиция томонидан ўлдирилиши оқибатида бошланган норозилик намойишлари доллар курсига таъсир кўрсатган ва биткоин нархининг кўтарилишига сабаб бўлган.
1 майда эса биткоиннинг нархи бир суткада 18 фоизга ошиб, 9200 долларга етгани хабар қилинган. 2020 йил февраль ойида биткоин қиймати уч ойдан бери илк бор 10 минг доллардан ошган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди