АҚШда 1,8 миллиард долларлик йирик криптофирибгарлик фош этилди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи 56 ёшли Родни Бертон федерал судда HypeрФунд деб номланувчи йирик криптовалюта платформаси билан боғлиқ 1,8 миллиард долларлик фирибгарлик схемасида иштирок этганини тан олди. Бу жиноят замонавий молия тарихидаги энг йирик крипто-пирамидалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
АҚШ Мериленд округи прокуратураси ва Ички даромад хизмати (ИRS) маълумотларига кўра, "Bitcoin Родней" лақаби билан танилган Бертон лицензиясиз пул ўтказмалари хизматини кўрсатиш ва HypeрФунд глобал фирибгарлик схемасини тарғиб қилиш бўйича тил бириктирган. Мазкур платформа бутун дунё бўйлаб минглаб инвесторларнинг маблағларини ўзлаштирган.
Молия дунёсидаги янги "Понзи" схемаси
HypeрФунд ўз кўлами бўйича 4 миллиард долларлик зарар келтирган ОнеКоин ва 2 миллиард долларлик БитКоннект каби машҳур молиявий пирамидаларга қиёсланмоқда. Тергов материалларига кўра, платформа инвесторларга кунлик 0,5 фоиздан 1 фоизгача пассив даромад вада қилган. Компания бу пуллар гўёки криптовалюта майнингидан келаётганини даъво қилган, бироқ аслида ҳеч қандай майнинг фаолияти юритилмаган.2020-йилнинг июнидан 2022-йилнинг январигача бўлган даврда Бертон ушбу лойиҳани фаол реклама қилиб, инвесторларнинг пуллари ҳисобидан бойиб борган. У бир нечта консалтинг компанияларини назорат қилган ва операциялар натижасида шахсан камида 7,8 миллион доллар даромад олган. Ушбу маблағлар инвесторларнинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали қўлга киритилган.
Суд ҳукми ва шерикларнинг тақдири
Мазкур жиноят иши доирасида нафақат Бертон, балки бошқа шахслар ҳам жавобгарликка тортилмоқда. 2024-йил январ ойида прокуратура австралиялик 35 ёшли Сем Ли ва мерилендлик Бренда Чунгага нисбатан ҳам айблов эълон қилган эди. Ли HypeрФунд асосчиларидан бири ҳисобланса-да, ҳозирча унга нисбатан якуний ҳукм чиқарилмаган.HypeрФунд ўз фаолияти давомида бир неча бор ребрендинг ўтказган. Дастлаб 2022-йил январида HypeрКапитал номи билан DeFi экотизими сифатида иш бошлаган лойиҳа, олти ойдан сўнг HypeрФунд кўринишига келган. Бироқ, барча молиявий пирамидалар каби, бу тизим ҳам 2022-йил ноябрь ойида бутунлай инқирозга юз тутди ва инвесторлар ўз маблағларидан маҳрум бўлишди.
Родни Бертон лицензиясиз пул ўтказмалари билан шуғуллангани учун федерал қамоқхонада беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Суд ҳукми жорий йилнинг 23-июль куни эълон қилиниши кутилмоқда. Ушбу ҳолат глобал криптовалюта бозорида хавфсизлик ва назоратнинг нақадар муҳимлигини яна бир бор кўрсатди.

























Изоҳлар 0
…