19:55 / 29.06.2020
2 490

Коронавирусга қарши курашувчи робот-дезинфектор яратилди (видео)

Коронавирусга қарши курашувчи робот-дезинфектор яратилди (видео)
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Массачусетс технология институти тадқиқотчилари ҳар қандай бино ичини автоматик режимда дезинфекция қилувчи ультрабинафша лампаларга эга роботни яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Робот ишлаш принципи жиҳатидан замонавий автоматик пилесосларга ўхшайди — унинг ўзи оптимал маршрутни танлаб, бинодаги барча ҳудудни айланиб чиқади. Бу улкан омбор, завод, шифохона, мактаб бошқа исталган бино бўлиши мумкин.

Микроблар, бактерия ва вирусларни йўқ қилиш учун 360 даража бўйлаб ёнувчи тўртта ультрабинафша лампалар жавоб беради. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, робот 380 метр квадратга эга бинони тозалаш учун 30 дақиқа вақт сарфлайди ва турли юзалардаги коронавирус зарраларининг 90 фоизини йўқ қилади. Тадқиқотчилар қурилмани Катта Бостон озиқ-овқат банкида синаб кўрган.

Робот дезинфекция ишининг самарадорлигини ошириш учун жуда секин ҳаракатланади — соатига 0,5 километр тезликда. Робот-пилесослар каби унинг автономлиги чекланган, шу сабабли аккумулятори қуввати тугаганда робот автоматик равишда қувватлантириш станциясига йўл олади. Қувватланиб бўлгач яна ишини давом эттиради.

Роботни бошқариш учун бирор киши керак бўлмайди — уни дезинфекциялар даврийлиги ва маршрутини белгилаб қўйиш кифоя. Қолганини у автоматик режимда давом эттиради.

Бу турдаги роботлар очиқ савдоларга қачон чиқиши ҳозирча номаълум. Мазкур нусха Ava Robotics компаниясининг тайёр платформаси асосида яратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Коронавирусга қарши курашувчи робот-дезинфектор яратилди (видео)