Фото: Gsmarena
Realme компанияси Redmi ортидан ўзининг 100 долларлик ҳамёнбоп смартони — Realme C11 моделини тақдим этди.
Янги қурилмага 1600х720 пикселли 6,5 дюймга эга дисплей ўрнатилган. Бармоқ изи сканери на экран ости ва на корпусда жойлашган. Шунингдек, смартфонга USB-C эмас, MicroUSB ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соатга тенг. Батарея нафақат смартфоннинг ўзини, балки MicroUSB орқали уланган қурилмани ҳам қувватлантира олади.
Фото: Gsmarena
Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, энергия захираси 31,9 соатга, видео томоша қилинганида эса 21,6 соатга етади.
Аппарат Android 10 операцион тизимида ишлайди. Realme C11’га MediaTek Helio G35 процессори ва 2 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган. Ички хотираси эса 32 гигабайтга тенг. Асосий камералар блокидан эса 13 ва 2 мегапикселли камералар ўрин олган, фронтал камера 5 мегапиксель.
Фото: Gsmarena
Аввалроқ Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди. Малайзияда Redmi 9C 100 доллардан сотувга чиққан бўлса, Redmi 9А 84 доллардан таклиф этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди