10:11 / 09.07.2020
2 879

Ҳавони коронавирусдан тозаловчи фильтр яратилди

Ҳавони коронавирусдан тозаловчи фильтр яратилди
Фото: University of Houston
АҚШнинг Хьюстон университети олимлари коронавирусни ушлаб қолиб, уни йўқ қилувчи ҳаво фильтрини ишлаб чиқишди.
Вируснинг ҳаво-томчи йўли билан ҳавони шамоллатиш тизими орқали тарқала олиши пандемияга қарши курашда катта мураккаблик туғдиради.

Олимлар фильтрни ишлаб чиқишда коронавирус 70 даражадан юқорироқ иссиққа дош бера олмаслигига асосланишган. Улар коронавирусни ушлаш ва йўқ қилиш учун 200 даража иссиққача қиздирилган никел кўпик негизидаги фильтрни ишлаб чиқишган. Бундай фильтр орқали ўтувчи ҳаво бир зумда вирусдан тозаланади.

Галвестон миллий лабораториясидаги кейинги тажрибалар фильтр ҳаводаги вируснинг 99,8 фоиздан кўпроғини ушлаб қолганини исботлаган. Вирус никел кўпик ёрдамида йўқ қилинган.

Ушбу ишланма эвазига нафақат коронавирусни, балки ҳаво-томчи йўли билан тарқалувчи бошқа кўплаб инфекцияларнинг олдини олиш усули топилди. Тадқиқот муаллифларидан бири профессор Чжифенг Реннинг таъкидлашича, янги фильтр самолётлар, поездлар, аэропортлар ва вокзаллар, круиз лайнерлари, офис ва мактабларда қўлланиши мумкин. Шунингдек, фильтрнинг офис ходими атрофидаги ҳавони тозалай оладиган стол усти моделини қўллаш имкони ҳам мавжуд.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳавони коронавирусдан тозаловчи фильтр яратилди