
Фото: Pixabay
Qualcomm компанияси смартфонлар учун дунёдаги энг тезкор қувватлагични тақдим қилди. Ушбу қувватлагич ёрдамида 4500 ампер-соатли аккумуляторни 50 фоизгача қувватлаш учун бор-йўғи 5 дақиқа талаб этилади.
Qualcomm Quick Charge 5 қувватлагичи Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинган.
Янги қувватлагич аввалги авлоддаги моделга нисбатан 4 марта кучлироқдир. Ундан Snapdragon 865 ва Snapdragon 865+ процессорларида ишловчи смартфонлар эгалари фойдаланишлари мумкин.
Таъкидланишича, Quick Charging 5 стандартини қўллаб-қувватловчи илк гаджетлар бозорда 2020 йилнинг 3-чорагида пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар