Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди

1 дақиқа ўқиш6.4K
Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди
Buzton 2016 йилда TAS-IX ННТ мувофиқлаштирувчиси бўлди

Beeline “TAS-IX Маълумотлар Етказиш Тармоқлари Ўзаро Алоқалари Маркази” ННТ координатори ваколатини қабул қилди. TAS-IX иштирокчиларининг якуний йиғилишида ННТ Низомига мувофиқ, Buzton МЧЖ ҚК 2016 йилда ташкилотнинг мувофиқлаштирувчисига айланди (иштирокчилар қарори бўйича ҳар йили алфавит тартибда ташкилот мувофиқлаштирувчисининг ротатсияси амалга оширилади).

“Одатда TAS-IX ҳақида сўз борганда одамлар уни UzNet сайтларига ўхшаш деб ўйлашади, – дейди Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков. – Аслида эса бунинг ортида 10 йилдан зийод тажрибага эга ташкилот ва кўплаб одамларнинг меҳнати ётади. Улар қанчалик самарали ишлашини билиш учун қуйидаги рақамларга эътибор қаратиш кифоя: агар 2005 йилда TAS-IXнинг умумий трафиги 6,3 Терабайтни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб бу ҳажм 6 минг мартадан зиёдга ошиб - 37 минг Терабайтга етди. Бу йил TAS-IX муассислари ва ташкилот раҳбарларининг режаларида қувватларни заҳиралаш бор бўлиб, бу узлуксиз ишлашни ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида яшовчи аҳолининг TAS-IXга уланиш кўламини кенгайтиришни таъминлайди”.

Зулфия Гулямова, TAS-IX ННТ директори: “TAS-IX 12 йил аввал рўйхатга олинган бўлиб, у ҳозирда ҳам TAS-IX муассислари бўлмиш бешта компания ташаббуси билан ташкил этилган. Айни пайтда иштирокчиларимиз сони 42 тагача кенгайган. Улар орасида Интернет ва контент-провайдерлари, мобил компаниялар, нафақат тижорат, балки давлат ташкилотлари ҳам бор”.

“TAS-IX Маълумотлар Етказиш Тармоқлари Ўзаро Алоқалари Маркази” ННТ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 январ куни рўйхатга олиниб, хусусий AS30865 Автоном Тизимини тақдим этган RIPE халқаро ташкилоти сифатида тан олинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?