Фото: IXBT
Хитойнинг электромобил ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Хpeng компанияси ўзининг учувчисиз бошқариладиган Xpeng Х2 учар автомобили прототипини тақдим этди, деб хабар беради IXBT.
Xpeng Х2 автоном учар автомобиль тақдимоти Шанхай автосалонида бўлиб ўтган. Xpeng Х2 ўзидан олдин яратилган, вертикал равишда учиш ва қўнишни амалга оширишга қодир тўртинчи авлод Voyager Х1’нинг давомчиси ҳисобланади. Voyager Х1 ҳозиргача Хитойда 10 мингдан ортиқ синов парвозларини амалга оширган.
Фото: IXBT
Xpeng Х2’нинг оғирлиги 360 килограмм бўлса-да, у 560 килограммгача юкни ташишга қодир. Қурилма ҳавода 35 дақиқагача парвоз қилиб, соатига 130 километр тезликда ҳаракатлана олади. У потенциал тўсиқларни аниқловчи турли датчиклар билан жиҳозланади.
Фото: IXBT
«Xpeng Х2 нима сабабдан учар автомобиль деб аталиши аниқ эмас — унинг ҳатто ғилдираги ҳам йўқ. Афтидан, ишлаб чиқарувчи буни қўшимча эътибор жалб этиш учун амалга оширмоқда. У шунчаки йўловчи ва юк учун кабинага эга квадрокоптер кўринишида», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди