08:00 / 27.08.2021
4 130

Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди

Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди
Ўзбекистонлик олимлар помидордан фойдаланиб, COVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди. Мутахассис бу вакцина қандай «ишлашини» тушунтириб берди.

«Бу помидорни истеъмол қилсак, у ошқозонимизда парчаланиб, антитаначалар ҳосил қилади. Ўзбекистонда учраётган коронавирусни олиб, тож қисмини клонлаб, ўсимлик ҳужайрасига киритдик. Текшириб кўрдик, ўсимлик ҳужайрасида чиндан ҳам вакцина ажралмоқда», — дейди мутахассис.

Унинг билдиришича, озиқ-овқат маҳсулотлари орқали эмланиш тажрибаси Россия ва Канадада сут, жўхори каби маҳсулотларда қўлланилмоқда. Уларнинг клиник синовлари ҳам якунланмоқда.

«Канадада тамакида, маккажўхорида олишди. Россияда биокефир, яъни сут маҳсулотларида олинди. Бунда биз бундай қатиқни истеъмол қилсак, коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади», — дейди мутахассис.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг айтишча, вакциналар яратиш бўйича яна бир лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Халқаро молекуляр аллергология маркази бор. Вена университети билан ҳамкорликда катта лойиҳага қўл урганмиз. Бунда қорамоллар коронавирусга қарши вакцина билан вакцинация қилинса, унинг сутида мана шундай иммуноглобулин А пайдо бўлади. Бу сутни пастеризация қилиб, пиширмасдан туриб ичилса, организмга кирган иммуноглобулин А коронавирус билан курашади», — дейди вазир.

Расмийларнинг маълумот беришича, ушбу истеъмол қилиш вакцинаси ЖССТнинг номзод вакциналари рўйхатига киритилган икки вакцинадан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбек олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди