Кўчирилган юрак янги эгасининг биологик ёшини қабул қилиши аниқланди

2 дақиқа ўқиш110
Кўчирилган юрак янги эгасининг биологик ёшини қабул қилиши аниқланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тадқиқотлар кўчирилган юракнинг биологик ёши донорнинг ёшига эмас, балки янги эгасининг ёшига мослашишини кўрсатди.
  • Бу таъсир фақат кўчирилган органга таъсир қилади ва бошқа тўқималарга ўтмайди.
  • Олимлар бу ҳодисани митохондрия фаоллиги ва яллиғланиш жараёнлари билан боғлашди.
  • Ушбу кашфиёт органлар тақчиллиги шароитида кекса юракларни ёш беморларга кўчириш амалиётини оптималлаштиришга ёрдам бериши мумкин.

Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқотчилари донор юракларини саралашда қўлланилиб келинаётган асосий мезон — ёш кўрсаткичини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин бўлган илмий кашфиётга қўл урди. ixbt.com маълумотига кўра, ўтказилган тажрибалар ва клиник таҳлиллар натижасида кўчирилган юрак донорнинг асл ёшидан қатъи назар, янги организмнинг биологик ёшига мослашиши исботланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Олимлар дастлаб махсус сичқонлар модели ёрдамида ҳетерохрон трансплантация сериясини амалга оширдилар. Генетик жиҳатдан бир хил бўлган ҳар хил ёшдаги кемирувчилар ўртасида юрак кўчириб ўтказилди. Тўрт-олти ойдан сўнг ДНК метилацияси нақшларини таҳлил қилувчи учта эпигенетик соат ёрдамида органларнинг биологик ёши баҳоланди.

Натижалар шуни кўрсатдики, кекса реципиетларга ўтказилган ёш юракларда тезлашган қариш жараёни кузатилган. Аксинча, ёш организмга тушган эски юраклар сезиларли даражада ёшариб, уларнинг биологик ёши пасайган. Қизиғи шундаки, бу таъсир фақат кўчирилган органнинг ўзига тегишли бўлиб, реципиентнинг бошқа тўқималари ўз ёшини ўзгартирмаган.

Ген фаоллиги ва ҳужайра даражасидаги ўзгаришлар

Траскриптом таҳлили ушбу жараённинг аниқ механизмларини кўрсатиб берди. Эски организмга тушган ёш юракларда яллиғланиш йўллари фаоллашган бўлса, ёш реципиентдаги эски юракларда яллиғланиш жараёнлари бостирилган. Энг сезиларли ўзгаришлар митохондрия жараёнларида қайд этилиб, органнинг қариши ёки ёшариши билан уларнинг фаоллиги мос равишда пасайган ёки тикланган.

Олимлар мазкур илмий хулосаларни инсонларда ҳам текшириб кўришди. Донор ва реципиент ўртасида ёш фарқи бўлган 11 нафар беморнинг миокард биопсияси архив намуналари таҳлил қилинди. Эпигенетик соатлар худди шундай манзарани кўрсатди: кўчирилган юракнинг биологик ёши донорнинг ёшига эмас, айнан реципиентнинг ёшига мос келган.

Клиник аҳамияти ва келгусидаги имкониятлар

Бир йил ўтгач юзлаб беморлар иштирокида ўтказилган ЭКГ, эхокардиография ва кардиопулмонал стресс-тестлар клиник аҳамиятни тасдиқлади. Одатда ёш ўтиши билан пасаядиган ўпканинг функционал сиғими ва кислород истеъмоли донорнинг ёшига эмас, балки реципиентнинг ёшига боғлиқ бўлиб чиқди. Демак, операциядан кейинги жисмоний иш қобилияти орган эгасининг ёши билан белгиланади.

Муаллифларнинг таъкидлашича, организмнинг тизимли муҳити тўқиманинг биологик ёшини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Эски муҳит молекуляр зарарланишларни тезлаштирса, ёш муҳит уни секинлаштиради. Бу кашфиёт органлар тақчиллиги шароитида кекса юракларни ёш реципиетларга кўчириш амалиётини оптималлаштиришга йўл очади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?