15:30 / 13.10.2021
1 766

Apple’нинг янги тақдимоти санаси маълум бўлди. Унда нима намойиш этилади?

Apple’нинг янги тақдимоти санаси маълум бўлди. Унда нима намойиш этилади?
Фото: Reuters
Apple’нинг маҳсулот маркетинг бўйича вице-президенти Грег Жозвиак компаниянинг янги тақдимоти қачон ўтказилишини маълум қилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Apple ўзининг янги қурилмалари тақдимотини 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да ўтказади. Миш-мишларга кўра, тадбирда янги MacBook намойиш этилади.

«М-серия процессори базасидаги янги унумдор махлуқларнинг вақти келди», — деб ёзади Twitter’даги TechnicаlGruji ники остидаги блогер. Apple’нинг трансляцияси давомида айнан қайси қурилмалар тақдим этилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Apple’нинг бундан олдинги тақдимоти 14 сентябрь куни бўлиб ўтган ва унда компаниянинг бир нечта янги маҳсулотлари — iPad (2021), iPad mini 6, Apple Watch Series 7, iPhone 13, iPhone 13 mini, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max тақдим этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple’нинг янги тақдимоти санаси маълум бўлди. Унда нима намойиш этилади?