Фото: IXBT
iPhone 13 Pro Max қурилмаси Apple компанияси тарихидаги автономлиги энг юқори смартфонга айланди. Аппаратга сиғими 4352 мА/соатли аккумулятор ўрнатилганига қарамай, у сиғими 5000—6000 мА/соатга тенг аккумуляторлари мавжуд Android смартфонлардан анча яхши ишлайди, деб хабар беради IXBT.
PhoneArena ресурси томонидан эълон қилинган мақолада қайд этилишича, iPhone 13 Pro Max’дан кундалик оддий режимда фойланилганида унинг қуввати 3 кунга етган ва қувват даражаси 7 фоиз қолган. Бунда экрандан кунига уч соатга яқин фойдаланиш назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, дам олиш кунлари қувватлантиргичсиз сафарга отланилса, энергия тежамкорлиги режимини ёқиш керак, у экрандаги тасвирнинг максимал янгиланиш частотасини 60 герцга қадар блоклайди, бу эса аккумулятор қувватини янада кўпроқ тежаш имконини беради.
Тест давомида iPhone 13 Pro Max’нинг қуввати веб-саҳифаларни узлуксиз 18 соат 52 дақиқа ўқишга етиши маълум бўлган. Шунингдек, бир марта тўлган қувват билан YouTube’да 10 соат 23 дақиқа видео кўриш ёки 10 соат 29 дақиқа 3D-ўйинларни ўйнаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин