Фото: Getty Images
Шифокорлар ҳар бир таомни камида 15 марта чайнашни маслаҳат беришади, акс ҳолда тиқилиб қолиш мумкин. Агар бир парча овқат ҳаво йўлини тўсиб қўйса, ёрдам бериш учун уч дақиқа вақтингиз бор. Бундай ҳолларда ҳаётингизни сақлаб қолиш учун қуйидагиларни билишингиз керак.
Биринчи қоида: йўталинг
Агар қийинчилик билан бўлса ҳам нафас олаётган ва ҳатто гапира олаётган бўлсангиз ҳаво йўллари тўлиқ блокланмаган. Бундай ҳолда тиқилиб қолган қисмни ҳаво оқими ва диафрагма мушакларининг кучланиши ёрдамида итаришга ҳаракат қилиш мумкин. Бурунингиз билан нафас олинг ва иложи борича йўталишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун танангизни белгача эгиб, қўлларни сонингизга қўйинг ва кучингиз борича йўталинг.
Иккинчи қоида: Американча ўт ўчириш усулини синаб кўринг
Жефф Реман — америкалик фелдшер ва ўт ўчирувчи тиқилиб қолганда ўз-ўзига ёрдам бериш техникасини ўйлаб топган. Буни қуйидагича бажариш керак:
- Тиз чўкиб, кафтларингизни ерга қўйинг.
- Қўлларингизни полдан тезда олиб, кўкрагингиз билан йиқилинг. Зарба туфайли ҳаво ёки у билан ёпишган нарса ёки овқат бўлаги ўпкадан куч билан чиқиб кетади.
Учинчи қоида: ён томондан фойдаланинг
Паст баландликда жойлашган ҳар қандай чиқадиган сирт: ваннанинг ён томони, стул ёки диваннинг ёни, стулнинг орқа томони ва бошқалардан фойдаланса бўлади. Қориннинг юқори қисми қаттиқ сиртга тўғри тушиши учун эгилиб, кейин оёқларингизни бўшаштиринг ва қорнингиз билан кескин ён сиртга урилинг. Тиқилиб қолган овқат бўлаги биринчи зарбадан кейин чиқиши керак.
Тўртинчи қоида: ўзингизга Ҳеимлич усулини қўлланг
Ҳеимлич манёври — бу бўғилиб қолган одамнинг диафрагмасига босим бўлиб, ёпишган нарса ёки овқат бўлагини чиқариб ташлашга ёрдам беради. Айниқса, бу усул жабрланувчига нисбатан бошқа биров томонидан амалга оширилса, самарали бўлади, лекин яқин атрофда ҳеч ким бўлмаса, буни ўзингиз ҳам қилишингиз мумкин. Қуйидагича қилинади:
- Қўлингизни мушт қилиб, ошқозон, киндик ва қовурға тагига қўйинг. Бундай ҳолда бош бармоғи ошқозонга қарши туриши керак.
- Босимни ошириш учун бошқа қўлингиз билан муштингизни ушланг.
- Ж ҳарфини чизаётгандек, тез ҳаракат билан, муштингизни ошқозонга ва юқорига тортинг.
- Ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, стулнинг орқа томонига эгилиб, муштингизни стул ва ошқозон орасига қўйинг ва ҳаракатни такрорланг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»