Пашша қўнган овқатни истеъмол қилиш қанчалик хавфли? Бу видео сиз учун (видео)

Пашша овқат устига қўнганда, шунчаки бир неча сония туриб учиб кетмайди. У қўнган юзада турли микроорганизмлар ва ифлослантирувчи моддаларни қолдириши мумкин.
Яқинлаштирилган тасвирларда пашшанинг овқат устида қолдирган чиқиндилари ҳам кўринади. Шу сабабли пашша қўнган таомни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак.
Айниқса, озиқ-овқат узоқ вақт очиқ ҳолда қолган бўлса, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш муҳим. Амалий тавсия: агар пашша овқатга қисқа вақтгина қўнган бўлса, хавфни камайтириш учун таомни яхшилаб қиздириб истеъмол қилиш мумкин. Бироқ тайёр ҳолда истеъмол қилинадиган маҳсулотлар — салат, мева, кремли ширинлик ёки бошқа пиширилмайдиган таомлар пашшага узоқ вақт очиқ қолган бўлса, уларни истеъмол қилмаслик маъқул.
Энг хавфсиз йўл — овқатни ёпиқ идишда ёки қопқоқ остида сақлаш. Айниқса болалар, кексалар ва иммунитети заиф инсонлар учун озиқ-овқат гигиенасига янада жиддий эътибор бериш лозим.
Хўш, пашша қўнган овқатни ташлаб юборасизми ёки «ҳечқиси йўқ» деб ейишда давом этасизми?































Изоҳлар 0
…