17:00 / 24.07.2022
6 684

Бел оғриғининг пайдо бўлиш сабаблари ва ундан халос бўлишнинг 7 та усули

Бел оғриғининг пайдо бўлиш сабаблари ва ундан халос бўлишнинг 7 та усули
Фото: «Yandex.ru»
Оғриқ, тортишиш... Бел оғриғи инсонни ҳар қандай вақтда безовта қилиши мумкин. Кўп ҳолларда бел оғриғи умуртқа поғонасидаги касалликлар сабаб эмас, нотўғри турмуш тарзи орқали юзага келади. Мутахассислар ундан халос бўлишнинг бир нечта усуллари ҳақида маълумот берган.

Нофаол турмуш тарзи

Фото: «Новий очаг»
Узоқ вақт давомида бир жойда ўтириш, масалан, офисда кун давомида бир жойда ишлаш бўйин ва елка бўғимларига зарар етказади. Бундан ташқари бирор жойга пиёда борсангиз ҳам кейинроқ бўғимларда оғриқ юзага келиши мумкин.

Агар танангизда оғриқ юзага келишини олдини олмоқчи бўлсангиз, биринчи навбатда компьютерингиз экранини кўз масофасига мослаб узоқлаштиринг ёки яқинлаштиринг. Иложи бўлса, тик турган ҳолда кўпроқ вақт сарфлашга ҳаракат қилинг.

Оғир сумкалар

Фото: «Yandex.ru»
Ҳеч кимга сир эмаски, гаджетлар, ҳамён, сув идиши, тушлик учун идиш, косметика ва бошқа кўп нарсалар солинган катта сумкани кўтариб юриш белда оғриқ юзага келишига сабаб бўлади. Айниқса, юк нотекис тақсимланган бўлса, масалан, бир елкангизга сумкани осиб юрсангиз оғриқ пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

Бу ҳолатнинг олдини олиш учун ҳафтада камида бир марта сумкангизнинг ичидаги нарсаларни тартибга келтиринг ва ортиқча нарсаларни бир четга олиб қўйинг. Агар сиз оғир нарсалар солинган сумкани олиб юришингиз керак бўлса, қўшимча камарлари бўлган эргономик сумкадан фойдаланинг.

Ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиш

Фото: «Новий очаг»
Стресс нафақат руҳий, балки жисмоний ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Тажрибалар стресс пайтида қилинган ҳаракатлар танада оғриқнинг ҳам юзага келишига сабаб бўлишини кўрсатган.

Бундай ҳолат юзага келмаслиги учун руҳий соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг ва стрессдан ўз вақтида қандай қутулишни ўрганинг. Тасдиқланган усуллардан бири ёга билан шуғулланиш ҳисобланади.

Чекиш

Фото: «Yandex.ru»
Чекишнинг зарарлари ҳақида чексиз гапириш мумкин. Бу ёмон одатни тарк этиш учун яна бир исбот: таркибида никотин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш умуртқа поғонасини ушлаб турадиган мушакларнинг аста-секин дегенерациясига ва доимий бел оғриғининг пайдо бўлишига олиб келади.

Чекишни ташлашга ҳаракат қилинг. Руҳий саломатлигингизга эътибор беринг ва мутахассис билан маслаҳатлашинг. Гипнолог билан боғланинг саломатлик билан боғлиқ барча маслаҳатларга амал қилинг.

Спорт билан шуғулланиш

Фото: «Новий очаг»
Интенсив ва мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланиш соғлиғингизга фойда, бироқ сиз спорт билан шуғулланганингиздан кейин бел оғриғини ҳис этаётган бўлсангиз машғулотлар билан шуғулланишни бироз камайтиришингиз керак.

Бел оғриғи юзага келмаслиги учун жисмоний машқ қилиш учун фойдаланиладиган жиҳозларининг шакли ва оғирлигига эътибор беринг, айниқса бошингизга оғирлиги тушадиган жиҳозлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланинг. Агар ҳамма нарсани тўғри бажараётганингизга ишончингиз комил бўлмаса, фитнес ўқитувчисидан ёрдам сўранг.

Остеопороз

Фото: «Новий очаг»
Бел оғриғининг патологик сабабларидан бири остеопороз ҳисобланади. Бу касаллик кўпинча тананинг юқори орқа қисмида оғриқ ва бўғимларда заифлик ҳиссини юзага келтиради. Аёлларда остеопороз кўпинча гормон билан боғлиқ ўзгаришлар бўлган пайтда ривожланади, бироқ у эртароқ, 35 ёшда ёки ундан кейинроқ ҳам бўлиши мумкин.

Ташхис қўйилиши учун сиз текширувдан ўтишингиз керак. Кейин шифокор махсус дори-дармонларни ёки физиотерапия курсини белгилайди.

Кислотали рефлюкс

Фото: «Yandex.ru»
Ошқозоннинг кислотали рефлюксияси жуда кўп ноқулайликларни келтириб чиқаради, шу жумладан юқори орқа тарафдаги ўткир оғриқлар, сўнгра юрак уришида ўзгишларни келтириб чиқаради.

Бу ҳолатда ошқозон бузилиши, касалликдаги бошқа белгилар кузатилса, уни муваффақиятли даволаш мумкин. Ташхисни тасдиқлаш учун сиз гастроэнтерологга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бел оғриғининг пайдо бўлиш сабаблари ва ундан халос бўлишнинг 7 та усули