16:53 / 07.12.2023
255

Қувват етишмаслиги ва доимий ҳолсизлик жигар билан боғлиқми?

Қувват етишмаслиги ва доимий ҳолсизлик жигар билан боғлиқми?

Фото: «Getty Images»

Куз ва қишда энергия, қуёш нури, D витамини етишмаслиги, стресс кузатилади. Уй ёки хонадаги қуруқ ҳаво одамни чарчатади ва фаоллик сусаяди. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Доимий ҳолсизлик ички қон кетиши, витамин-минераллар етишмаслиги, қандли диабет ривожланиши ҳамда метаболик синдром ва ўсимталардан ҳам дарак бериши мумкин. Бундан ташқари, жигар фаолиятида муаммо кузатилиши ҳам умумий аҳволга таъсир кўрсатиш эҳтимоли йўқ эмас. Жигар ва энергия ўртасида қандай боғлиқлик борлигига жавоб берамиз.

Жигар организмдаги кичик электростанция ҳисобланади

Жигарнинг асосий вазифаси филтрлаш экани барчага маълум. Айнан мазкур тана аъзоси организмга кирган зарарли моддаларни чиқариб юборади. Бундан ташқари, жигарда ёғларни парчалайдиган, витамин ва микроэлементлар билан таъминлайдиган ҳамда гормонлар даражасини назорат қиладиган, қон ивиши ва метаболизмда иштирок этадиган сафро ишлаб чиқарилади.

Жигарда барча керакли моддалар, хусусан, липидлар метаболизми юз беради. Липидлар эса организм, айниқса, мушак ҳужайраларини самарали энергия билан таъминлайдиган манба ҳисобланади. Агар жигарда етарлича липид ишлаб чиқарилмаса, энергия етишмаслиги, ҳолсизлик кузатилади.

Депрессия ва жигар ўртасидаги алоқадорлик

2017 йилда “Молекуляр биологиянинг чегаралари” нашрида депрессия ва жигарнинг сурункали касалликлари ўртасидаги алоқадорликка асосланган мақола чоп этилган. Унда таъкидланишича, депрессияда кузатиладиган одатий симптомлар — уйқунинг бузилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи жигар касалликларига ҳам хос. Организм “электростанция”си фаолиятидаги муаммо сабаб энергиянинг сурункали етишмаслиги баъзи ҳолларда депрессия ривожланишига сабаб бўлади.

Қачон хавотирланиш керак?

Ҳатто симптомлар сезилмаган тақдирда ҳам, вақти-вақти билан қорин бўшлиғи аъзолари, хусусан, жигарни текширтириб туриш керак. Қуйидаги симптомлар сезилганда эса шифокорга мурожаат қилишни кечиктирмаслик керак.

  • Тез толиқиш;
  • Иштаҳа йўқолиши ёки камайиши;
  • Ўнг қовурға остида оғриқ ёки дискомфорт сезилиши;
  • Кўнгил айниши;
  • Ич кетиши;
  • Ошқозон ҳазм тизимида муаммолар кузатилганда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қувват етишмаслиги ва доимий ҳолсизлик жигар билан боғлиқми?