Соғлом организмнинг 9 та асосий белгиси

Саломатлик2 дақиқа ўқиш7.1K
Соғлом организмнинг 9 та асосий белгиси
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Новий очаг" нашри организмдаги 9 та соғлиқ белгиси ҳақида маълумот берди.
  • Тез-тез бош оғримаслиги, қўл-оёқлар увишмаслиги, оғиздан ёқимсиз ҳид келмаслиги, кун давомида етарли энергия бўлиши, терининг соғлом кўриниши, ичак фаолиятининг мунтазамлиги, пешобнинг оч тусда бўлиши, тилнинг пушти ва тоза бўлиши ҳамда камдан-кам шамоллаш яхши саломатликдан далолат беради.

Организмда айрим ўзгаришлар турли касалликлардан дарак бериши мумкин. Бироқ танамиздаги баъзи белгилар, аксинча, соғлиқ ҳолати яхши эканини кўрсатади. “Новий очаг” нашри ана шундай 9 та белгини санаб ўтди.

1. Бош оғриғи кам кузатилади

Стресс, чарчоқ ёки жисмоний зўриқиш сабаб вақти-вақти билан бош оғриши табиий. Агар оғриқ тезда йўқолса, одатда хавотирга сабаб бўлмайди. Аммо тез-тез такрорланадиган ёки узоқ давом этадиган кучли бош оғриғига бефарқ бўлмаслик керак.

2. Қўл-оёқлар тез-тез увишмайди

Ноқулай ҳолатда узоқ вақт ўтириш ёки ётиш натижасида қўл-оёқларнинг увишиши одатий ҳолат. Бундай ноқулайлик тезда ўтиб кетса, жиддий муаммо бўлмаслиги мумкин. Увишиш тез-тез такрорланса ёки узоқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

3. Оғиздан ёқимсиз ҳид келмайди

Оғиздаги доимий нохуш ҳид айрим касалликлар ёки оғиз бўшлиғидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Нафаснинг тоза ва ёқимсиз ҳидсиз бўлиши эса яхши гигиена ва соғлом ҳолат белгиларидан бири ҳисобланади.

4. Кун давомида энергия етарли бўлади

Эрталаб тетик уйғониш ва кун давомида энергия даражасининг кескин тушиб кетмаслиги организм яхши ишлаётганидан дарак бериши мумкин. Доимий ҳолсизлик ва тушликдан кейинги кучли чарчоқ эса эътибордан четда қолмаслиги керак.

5. Тери соғлом кўринади

Тери ҳам организмдаги жараёнларнинг ўзига хос кўрсаткичи. Тери ранги бир текис, ҳаддан ташқари қуруқ бўлмаса ва доимий тошмалар безовта қилмаса, бу ижобий белгидир.

6. Ичак фаолияти мунтазам

Ичакларнинг мунтазам ишлаши ҳазм тизими учун муҳим. Ич келишида узоқ танаффуслар кузатилиши, айниқса, қабзият доимий тус олса, мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

7. Пешоб ранги одатдаги оч тусда

Пешоб ранги организмдаги суюқлик миқдори ҳақида маълум тасаввур бериши мумкин. Одатда унинг ранги оч сариқ ёки тиниқроқ бўлади. Рангнинг кескин ўзгариши ёки қон аралашмаси кузатилса, бунга жиддий эътибор қаратиш лозим.

8. Тил пушти ва тоза бўлади

Тилнинг ранги ва ҳолати ҳам умумий саломатлик ҳақида айрим маълумотларни бериши мумкин. Одатда соғлом тил пушти рангда, ортиқча қопламаларсиз бўлади.

9. Камдан-кам шамоллайсиз

Йилига бир неча марта шамоллаш одатий ҳол бўлиши мумкин. Аммо вирусли касалликлар жуда тез-тез такрорланса ёки одам узоқ вақт давомида касалликдан чиқа олмаса, иммунитет ва умумий саломатлик ҳолатини текширтириш фойдали.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, бу белгилар соғлиқнинг мутлақ кафолати эмас. Организмда ноодатий ёки узоқ давом этадиган ўзгаришлар кузатилса, шифокор кўригидан ўтиш энг тўғри йўл ҳисобланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  2. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  3. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  4. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  5. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  6. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари
  7. Дунё
    Илон Маск ва SpaceX АҚШдаги ҳар бир болага компаниянинг 2 тадан акциясини совға қилади
  8. Дунё
    20 йил соқол ўстириб Гиннес рекордга кирган энг ёш аёл уни олиб ташлашга қарор қилди
  9. Дунё
    Ташқи кўриниши мушукчани эслатади, аммо тегиш хавфли: заҳарли тукли қурт ҳақида
  10. Дунё
    Путиннинг қўриқчиларини кўз қисиш орқали берган ишораси интернетда 70 миллион марта кўрилди (видео)