Инсон ташқи кўринишига қараб унинг ички органлари ҳолатини баҳолаш мумкин. Мунтазам стресс, ёмон одатлар ва соғлиқ билан турли муаммолар терида акс этади. Агар сиз тўсатдан кўзингиз оқ қисмида сариқликни сезсангиз, шифокорга кўриниш лозим. Қуйида кўз сариқлиги нимани англатиши ҳақида маълумот берамиз.
Фото: Wday
Аввало, жигар фаолиятининг бузилиши билирубин моддасининг қонга кўпроқ тарқалишига олиб келади, натижада тери ва кўзлар сарғаяди. Шунингдек, жигар билан боғлиқ муаммолар носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш ёки паразитлар билан зарарланиш туфайли юзага келиши мумкин.
Онкологик касалликларда ҳам кўзлар сарғаяди, қизаради, тез-тез ёшланади.
Компьютерда узоқ вақт ишлаш, уйқусизлик, хонадаги нотўғри ва етарли бўлмаган ёруғлик каби омиллар ҳам кўзлар сарғайишига сабаб бўлади.
Фото: Healthdigest
Кўздаги сарғишлик сабабини аниқлаш учун шифокор офталмолог кўригидан ўтиш билан бирга турли анализлар ҳам топширишни талаб этади. Чунки бундай ҳодиса нима билан боғлиқлигини аниқлаш учун оддий кўрикнинг ўзи етарли эмас.
Кўзнинг оқи сарғайганда нима қилиш лозим?
Кўз сарғайишининг олдини олиш учун умумий саломатлигингиз ҳақида қайғуринг. Бунинг учун жигарга салбий таъсир қиладиган юкни камайтириш керак:
- чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатиш;
- ун маҳсулотларини чеклаш;
- шўр ва аччиқ таомларни емаслик;
- тез-тез очиқ ҳавода сайр қилиш;
- компьютерда ишлаш вақтида ҳар 20 дақиқада дам олиш ва кўз машқларини бажариш;
- етарлича ухлаш лозим.
Кўзлар — саломатлик ва бахтли ҳаёт учун муҳим бўлган орган. Эътиборсиз қолдирилган аломатлар ва бепарволик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди