Ўрта ер денгизи диетаси юрак соғлиғини сақлашга, иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ва танани яллиғланиш ва диабет хавфидан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда News.ru нашрига эндокринолог Наталя Лазуренко маълум қилди.
Ўрта ер денгизи диетаси энг кўп ўрганилган ва тавсия этилган диета турларидан бири ҳисобланади. У Греция, Испания, Италия каби мамлакатлари аҳолисининг анъанавий рационига асосланади ва ўсимлик овқатлари, балиқ, ёнғоқ, зайтун мойи ва меваларни ўз ичига олади. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай парҳез витаминлар, толалар ва антиоксидантларга бой бўлиб, бу яллиғланишнинг олдини олишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Балиқ, ёнғоқ ва зайтун мойида кўп миқдорда кўп тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд бўлиб, улар миянинг когнитив фаолиятини яхшилашга ёрдам беради ва Алцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини камайтиради. Оддий углеводларга бой овқатлар диабет хавфини олдини олади ва қонда шакар даражасини сақлайди. Сабзавотлар ва мевалар, ўз навбатида, иштаҳани назорат қилиш ва ортиқча вазнга эга бўлмаслик имконини беради.
Бундан ташқари, Ўрта ер денгизи диетаси умумий тана ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади ва қаришни секинлаштиради. Шунингдек, кун тартибини сақлаб қолиш ва етарли уйқу ва жисмоний фаолиятдан билан шуғулланмоқ керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”