
«МИР24» нашри хабарига кўра, ухлашга ётишдан олдин тухум истеъмол қилинса, уйқу келиши янада енгиллашаркан. Шу масалада диетолог Шэрон Натоли изланишлар олиб борди. Олимнинг айтишича, тухум организмда мелатонин гармони кўпроқ ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Ваҳоланки, айнан шу гормон уйқу ритмини назоратга олиб, уйқу келишида муҳим рол ўйнайди.
Бундан ташқари, тухум таркибида безовталикни камайтириб, уйқу сифатини яхшиловчи триптофан- аминокислота мавжуд. Яна тухум ўзида В12, В5, биотин, тиамин, рибофлавин кабиларни мужассам этган. Улар биргаликда тери, соч, тирноқлар мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилади, саратон хасталигига учраш хавфини камайтиради. Бунинг учун кунига нонушта ва кечки овқат пайтида биттадан тухум ейилса бас. У очлик ҳиссини камайтиришда ҳам тенгсиз маҳсулот ҳисобланади. Тўқималарнинг қариш жараёнини секинлаштиради.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг