Фото: Getty Images
Afg‘oniston g‘arbida, Eron bilan chegara yaqinida 6,3 magnitudali zilzila ro‘y berdi. Kamida 120 kishi qurbon bo‘lgan, ammo halok bo‘lganlar soni keskin ortishi mumkin. Mingga yaqin kishi jarohatlangan.
Зилзила эпимаркази Ҳирот шаҳридан тахминан 40 км ғарбда жойлашган, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 7 октябр куни соат 11:00 атрофида бошланган.
Кўплаб бинолар шикастланган, одамлар харобалар остида қолиб кетган, камида уч марта афтершок кузатилган.
Омон қолганлар офис бинолари аввалига қаттиқ силкиниб, кейин қулаб тушгани ҳақида айтиб беришган.
«Биз офисларимизда эдик ва кутилмаганда бино титрай бошлади. Деворлардан штукатурка тушиб кета бошлади, ёриқлар пайдо бўлди, айрим деворлар ва биноларнинг бир қисми қулаб тушди», - деган AFP агентлигига Ҳиротда яшовчи Башир Аҳмад.
«Мен ўз оилам билан қўнғироқлаша олмаяпман, мобил алоқа ишламаяпти. Мен жуда хавотирдаман ва қўрқяпман, бу жуда қўрқинчли эди», - дея қўшимча қилган у.
Фавқулодда хизматлар вакили Мусо Ашарий журналистларга шундай маълумот берган: «Бугунги кунда, биздаги маълумотларга кўра, мингдан ортиқ аёллар, болалар ва кекса ёшли кишилар яраланган, 120 киши ҳалок бўлган».
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қурбонлар сони айни вақтга келиб 300 дан ошади.
Ҳиротнинг Инжил туманида олинган кадрларда қулаб тушган бинолар йўлларни тўсиб қўйгани ва бу қутқарув ишларига халал бераётганини кўриш мумкин.
Ҳирот шарқдаги Эрон билан чегарадан 120 км масофада жойлашган ва Афғонистоннинг маданий пойтахти ҳисобланади.
Жаҳон банкининг 2019 йилдаги маълумотларига кўра, вилоятда 1,9 млн атрофида киши яшаган.
“Zamin”ni Telegramʻda oʻqing!