22:02 / 13.01.2018
6 915

Сайёҳларга Ўзбекистонда нима кўпроқ ёқмайди: кутишми ёки тарихий ёзувлар?

Сайёҳларга Ўзбекистонда нима кўпроқ ёқмайди: кутишми ёки тарихий ёзувлар?
Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Мамлакатимизда туризмнинг янги истиқболлари очилиб, турли йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Альпинизм, отда, туяда ва велосипедда саёҳат қилиш, off-road саёҳатлари, балиқ ови, рафтинг, геотуризм, таълим туризми, тиббий туризм каби янги сайёҳлик йўналишлари оммалашмоқда. Бироқ... туристлар оқимининг янада кўпайиши учун нима етишмаётгани, нималар қилиш кераклиги ҳақида уларнинг ўзидан сўрадик.

Коматҳи Маниан (Малайзия):
– Мен кўплаб давлатларга саёҳат қилганман. Ғарбий ва Шарқий Европа, Исландия, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакатларда бўлганман. Ўзбекистонда ҳаммаси яхши. Биласиз, биз мусулмон халқмиз. Жойларда бўлганимизда таҳорат олишга шароит йўқлигидан бир оз қийналдик.

Жан Хангмо (Жанубий Корея):
– Туристлар қисқа вақтда кўпроқ жойларни кўриб, улгурсам дейди. Ўзбекистонда эса вақт чегараланган. Кафе ва ресторанлар соат 23.00 да ёпилади. Агарда 24 соат давомида ҳар хил хизматлар кўрсатувчи жойлар очилса, сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш мумкин.

Юн Нан (Хитой):
– Ўзбекистонда бизнесим борлиги учун тез-тез келаман. Бироқ, меҳмонхонада вақтинча рўйхатдан ўтиш ва визани расмийлаштириш жараёни чўзилиши менга ёқмайди.

Юртингизда 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарга кўпроқ эътибор қаратилиб, 2 ва 3 юлдузли отелларга кўп ҳам аҳамият берилмайди. Сайёҳлар фақат кўп юлдузли меҳмонхонага боради, деган фикр нотўғри. Агар шароитлар яхши бўлса, кам юлдузли меҳмонхоналарга ҳам борамиз, албатта.

Исмоил Мурод (Малайзия):
– Тажрибамдан биламанки, Камбоджага сайёҳлар жуда кўп боради. Негаки, у ерда виза аэропортнинг ўзида олинади. Бунинг учун чет элликлар махсус йўлакдан боради ва уларнинг паспортига муҳр уриб, виза қўйиб берилади. Бу ҳеч қанча вақт олмайди. Ўзбекистонда эса бунинг учун уч кун кутиш керак. Агарда сизларда ҳам ана шундай тартиб жорий этилса, сайёҳлар оқими ортиши аниқ.

Артём Штиндль (Германия):
– Дунёдаги энг кўп сайёҳларни ўзига жалб қилаётган давлатлардан бири – Таиланд. Чунки бу ерда сайёҳларга мукаммал шароитлар яратилган. Мисол учун, сайёҳлар учун массаж хизмати. Ёки пиёда юриладиган жойлар кўп. Сайёҳлар учун қисқа масофаларга хизмат кўрсатувчи сервис хизмати Ўзбекистонда ҳам жорий этилса яхши бўларди.

Яна бир гап. Аэропортда узоқ вақт туриб қолиш сайёҳлар кайфиятига таъсир қилади. Ривожланган давлатларда сайёҳлар очиқ чеҳра билан қарши олинади ва куттириб қўйилмайди.

Ким Янг (Япония):
– Тарихий биноларни иложи борича ўз кўринишида сақлаш керак. Мисол учун, Бухородаги бинолар, тарихий жойлар, ундаги ёзувлар катта маънога эга. Ҳозирга қадар борган шаҳарларим орасида Истамбул ва Агра менга жуда ёққан эди. Тарихий биноларни яхши кўрганим боис Тож Маҳалдан завқландим. Ўзбекистонга келиб, кўплаб тарихий шаҳарлар ва биноларни кўрдим. Агарда бу бинолар ҳақида инглиз тилида кўпроқ маълумотлар жамланган буклетлар бўлганида янада яхши бўларди.

Манба: UzA.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайёҳларга Ўзбекистонда нима кўпроқ ёқмайди: кутишми ёки тарихий ёзувлар?