16:43 / 13.08.2018
5 022

18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
2018 йил август ойи мамлакатнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинган.

Ҳужжат билан белгиланишича, 18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳ ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилишини назарда тутади:

- маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
- умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
- жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш.

Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлар уларнинг ўз ташаббусига кўра Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағлар 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлар ва ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий кенгашларни кўллаб-қувватлаш каби тадбирларга сарфланиши тавсия этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 18-19 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади