date

Тошкентдаги ёмғирли салқин ҳаво 16 июнда ҳам сақланиб қолади

Тошкентдаги ёмғирли салқин ҳаво 16 июнда ҳам сақланиб қолади

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 15 июнь куни кузатилган ёмғирли салқин ҳаво 16 июнь куни ҳам сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази маълумотига асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 16 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +11…+16 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, қолган ҳудудларда +18…+23 даража илиқ бўлади.

16 июнь, пайшанба куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +17…+22 даража, Тошкент шаҳрида +28…+30 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +33…+38 даража, қолган ҳудудларда +28…+33 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги эса сониясига 15—20 метргача кучайиши кузатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги ёмғирли салқин ҳаво 16 июнда ҳам сақланиб қолади