Пискентдаги техник кўрик навбатлари яна муаммога айланди

1 дақиқа ўқиш499
Пискентдаги техник кўрик навбатлари яна муаммога айланди
Пискентда жойлашган тест полигонида автомобильларни техник кўрикдан ўтказиш учун навбат олиш муаммога айланиб қолди, деб Nova24.uz хабар берди. Ушбу ҳолат юзасидан Давлат илмий синов ва сифат назорати маркази изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, 20–25 март кунлари электрон навбат тизимига бир хил IP-манзиллардан жуда кўп сўровлар келиб тушган. Бу тизимнинг зўриқишига ва навбатдаги бўш жойларни ноқонуний равишда сотишга олиб келган. Фуқаролар тармоқларда навбатдан ташқари ўтиш учун 10 миллион сўм талаб қилинаётгани ҳақида маълум қилган.

Вазирлик мутасаддилари бу каби миш-мишларни рад этиб, бундай тўлов йўқлигини маълум қилди. Бензин ва гибрид автомобиллар учун сертификатлаш нархи 5,6 миллион сўм, электромобиллар учун эса 4,48 миллион сўм экани таъкидланди.

UzTest мутахассислари ҳимоя тизимини яхшилаш устида иш олиб боришмоқда. Шунингдек, фуқаролардан фирибгарлик ҳолатларига дуч келса, 1880 рақамига мурожаат қилиш сўралди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антикор ҳам Пискентдаги навбатлар масаласига қизиқиш билдирган, чунки автомобилни сертификатлаш жараёни бир кунгача чўзилиши мумкинлиги айтилиб келинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?