date
views 391

Ўзбекистон ва Россия миграция масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Россия миграция масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон Президентининг меҳнат миграциясини тартибга солиш тўғрисидаги қарори доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миграция агентлиги ва Россия элчихонаси ходимлари иштирок этди.

Учрашувда Россия олий ўқув юртларининг Тошкент шаҳридаги филиалларида миграция жараёнларини соддалаштириш, тиббий кўриклар ҳамда рус тили имтиҳонларини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, «Паспорт-виза хизмати» давлат унитар корхонасининг ва Москвадаги «Сахарова» кўп тармоқли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги ваколатхоналари фаолиятини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини ўрганиш учун тайёргарлик курсларини ташкил қилиш, Ўзбекистонда тиббий кўрик ва тест синовларини ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббиёт клиникасини очиш лойиҳаларини ҳам муҳокама қилишди.

Россия делегацияси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Паспорт-виза хизмати» давлат унитар корхонаси Тошкентдаги ваколатхонасини қайта ишга тушириш бўйича сўровини ижобий ҳал қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Ишчи гуруҳнинг кейинги йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда «Сахарова» кўп тармоқли миграция марказининг Тошкентдаги вакиллари иштирок этиши келишиб олинди.

Шунингдек, муҳокама қилинган барча масалаларнинг 27-30 апрель кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Россия идоралараро ишчи гуруҳи йиғилиши кун тартибига киритилиши таклифи қўллаб-қувватланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Россия миграция масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради