Бектемирда 28 апрель куни электр таъминоти вақтинча тўхтайди
1 дақиқа ўқиш589

Тошкентнинг айрим аҳолиси электрсиз қолади, деб Nova24.uz хабар берди. 28 апрель куни Бектемир туманидаги бир нечта маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. РЭС матбуот хизмати маълумотига кўра, профилактика ишлари ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр энергияси узилади: Бектемир тумани — соат 09:00 дан 17:00 гача "Иқбол" ва "Чашма" маҳаллаларида. Электр таъминоти иш вақтидан олдин тикланиши мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, аҳолига келтирилган ноқулайликлар учун расман узр сўралди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…