Тошкент–Урганч рейслари икки баробарга оширилади
1 дақиқа ўқиш1.4K

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Урганчга рейслар сонини икки баробарга оширишни топширди, деб uz.kursiv.media хабар берди. Бу мақсадда хусусий авиакомпаниялар ҳам парвозларга жалб этилади.
Президентнинг таъкидлашича, ички рейсларда рақобат етишмаслиги сабабли чипталар қиммат ва тез сотилиб кетади. "Бундай вазиятда нафақат хорижликлар, балки маҳаллий аҳоли ҳам хорижга саёҳатни афзал кўради", — деди давлат раҳбари.
Ҳозирда ички рейсларнинг 95% Uzbekistan Airways ва Silk Avia томонидан амалга оширилмоқда. Хусусий авиакомпаниялар асосан халқаро йўналишларда парвоз қилишади, чунки ички рейслар улар учун манфаатли эмас.
Шунингдек, маҳаллий авиакомпанияларга ички рейслар учун субсидия тизимини ишлаб чиқиш топширилди.
Президент темир йўл йўловчи ташиш ҳажмини ҳам 1,5 баробарга оширишни буюрди.

- #Тошкентдан Урганч
- #Президент Шавкат
- #Ички Рейслар
- #Хусусий Авиакомпаниялар
- #Рақобат Етишмаслиги
- #Узбекистон Авиация
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…