Ўзбекистонда қайси миллат вакиллари кўп?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади. Мамлакатда 34 миллион 901,3 минг нафар ўзбек яшайди. Бу умумий аҳолининг 89,4 фоизига тенг.
Ўзбекистонда истиқомат қилувчи миллатлар орасида сони жиҳатидан тожиклар иккинчи ўринда. Уларнинг сони 1 миллион 276,9 минг нафар ёки аҳолининг 3,3 фоизини ташкил қилади. Бу рақамлар Миллий статистика қўмитасининг матбуот анжуманида маълум қилинган, деб хабар берди UZ24.uz мухбири.
Мамлакат аҳолисининг миллий таркибидаги бошқа миллатлар улуши қуйидагича:
• Ўзбеклар — 34 миллион 901,3 минг нафар (89,4 фоиз);
• Тожиклар — 1 миллион 276,9 минг нафар (3,3 фоиз);
• Қорақалпоқлар — 841,4 минг нафар (2,2 фоиз);
• Қозоқлар — 707,3 минг нафар (1,8 фоиз);
• Руслар — 606,5 минг нафар (1,6 фоиз);
• Қирғизлар — 219,1 минг нафар (0,6 фоиз);
• Туркманлар — 194,8 минг нафар (0,5 фоиз);
• Бошқа миллат вакиллари — 300 минг нафар (0,8 фоиз).
Шундай қилиб, келтирилган статистикада ўзбеклар энг катта улушни эгаллаган, улардан кейин эса тожиклар қайд этилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…