Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

1 дақиқа ўқиш16.7K
Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари 2025 йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этади, деб upl.uz сайти хабар берди.

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилишича, парадда Ўзбекистон билан бир қаторда яна 12 давлатнинг ҳарбийларидан иборат делегациялар қатнашади. Улар орасида Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг ҳарбий контингентлари ҳам бор.

Ушаковнинг айтишича, парадда Шимолий Корея ҳарбийлари иштирок этмайди.

Бунгача Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларга мурожаат қилиб, уларни Москвадаги парадга ўз ҳарбийларини юбормасликка чақирган эди. Украина томони айниқса, ўзини бетараф деб эълон қилган ёки халқаро майдонда нейтрал позицияда бўлиб келаётган давлатлар учун бу масалада огоҳ бўлишни таъкидлаган.

Украина МИДи фикрига кўра, бундай парадда иштирок этиш бетарафлик тамойилини бузиш сифатида баҳоланади. Шу қарашларга қарамасдан, Ўзбекистон ва қатор бошқа давлатлар ўз ҳарбийлари иштирокини тасдиқлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?