Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди: тафсилотлар

1 дақиқа ўқиш26
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди: тафсилотлар

13 ноябрь куни соат 14:13:42 да Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида зилзила содир бўлди. Зилзиланинг магнитудаси 2,8 ни, ўчоғининг чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этди. Ер силкиниши Қува ва Тошлоқ туманларида ҳам сезилган.

Маълумотларга кўра, Қува туманида зилзила кучи 2–3 баллни ташкил этган. Эпицентрдан ушбу ҳудудгача бўлган масофа 3 километрни ташкил қилган.

Тошлоқ туманида эса ер силкиниши 2 балл даражасида сезилган. Бу ҳудуд эпицентрдан 16 километр узоқликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан жануби-шарқ томонда, 249 километр масофада қайд этилган. Ўчоқ координаталари 40,51 шимолий кенглик ва 72,01 шарқий узунликни ташкил қилади.

Зилзила бўйича батафсил маълумотлар Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг расмий сайтида эълон қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?