Ўзбекистон ва Словения раҳбарлари йирик бизнес форумда қатнашдилар

1 дақиқа ўқиш245
Ўзбекистон ва Словения раҳбарлари йирик бизнес форумда қатнашдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Любляна шаҳрига ташриф доирасида Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди.

Тадбирда икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ етакчи саноат ва савдо корхоналари раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.

Словения делегацияси “КRКА”, “Duol”, “Emo Frite”, “Panvita”, “Medex”, “Tajfun Planina”, “Altado”, “UVC Solutions”, “Riko” ва бошқа кўплаб компаниялардан иборат бўлди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бугунги олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон-Словения муносабатларида, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янги саҳифа очганини таъкидлади.

Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги мураккаб даврда ўзаро савдони кўпайтириш, кооперация кўламини кенгайтириш ва миллий иқтисодиётларни диверсификация қилиш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш муҳим экани қайд этилди.

Ўзаро товар етказиб бериш номенклатураси ва ҳажмини, шу жумладан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, минерал ўғитлар, мис, фармацевтика маҳсулотлари, технологик ускуналар ва юқори қўшилган қийматли бошқа товарлар ҳисобидан кўпайтириш орқали яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион еврога етказиш вазифаси қўйилди.

Икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши мумкин бўлган тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти иқтисодий шерикликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, электротехника жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш, "яшил" энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш шулар жумласидан.

Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни, шу жумладан Словениянинг "Копер" порти имкониятларидан фойдаланиш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда Словения фуқаролари учун жорий этилган визасиз тартиб ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларининг эътиборини мамлакатимизда Европа компаниялари учун ташкил этилаётган махсус саноат паркига қаратди. У Словения компанияларини ушбу махсус зонанинг биринчи резидентлари бўлишга таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари Словения ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга қизиқиш билдириб, аниқ таклиф ва режаларини илгари сурганларини юксак баҳолади.

Якунда Президентлар ҳузурида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни алмашиш маросими бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?