17 хорижий IT компания Ўзбекистонда офис очади

1 дақиқа ўқиш253
17 хорижий IT компания Ўзбекистонда офис очади
2025 йил 21–23 май кунлари Тошкентда ўтказилган “Точка роста” халқаро форуми Ўзбекистон IT соҳаси учун муҳим воқеа бўлди, деб UPL.uz хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, 17 та хорижий IT компания IT Park резиденти бўлиб, мамлакатда ўз ваколатхоналарини очишга қарор қилган.

Форум давомида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда инвесторларни Ўзбекистон имкониятлари билан таништиришга катта эътибор қаратилди.

Тадбирда 160 дан ортиқ давлат ва хусусий IT компаниялари, digital агентликлар, мобил ўйин ишлаб чиқувчилари ва креатив студиялар иштирок этди.
Ўзбекистонда технология ривожи учун яратилган шарт-шароитлар иштирокчиларга намоён этилди. Тадбирда рақамли технологиялар вазири ўринбосари Олег Пекось ва IT Park бош директори Абдулахад Қучқоров чиқиш қилди. Улар IT Park’даги “нол хавф” дастури ва рақамли экотизим ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида 5 та компания ўз юридик шахсини “ягона дарча” тизими орқали рўйхатдан ўтказди. Яна 12 та ташкилот яқин кунларда IT Park резиденти мақомини олиш учун ариза топшириш ниятида экани маълум қилинди.

Форумда бир қатор нуфузли компаниялар вакиллари ҳам чиқиш қилди. Масалан, Voice Solutions VB раҳбари ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Forward Gateway мобил ўйин ишлаб чиқарувчилари ва Artcraft креатив студияси ҳам ўз кейсларини тақдим қилди.

2019 йилда ташкил этилган IT Park ҳозирда 400 дан ортиқ резидент компанияларга эга. Уларнинг тахминан 30% хорижий компаниялардан иборат.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?