Ўзбекистон 200 та электробус сотиб олиши мумкин

1 дақиқа ўқиш329
Ўзбекистон 200 та электробус сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, томонлар 1000 та автобус хариди лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб Nova24 хабар берди.

Учрашувда транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров ва Хитой Экспорт-импорт банки бошқарув раиси Чен Хуайюе бошчилигидаги делегация ўртасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаракатдаги автопаркни янгилаш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент—Самарқанд ва Тошкент—Андижон тўловли автомагистраллар, Тошкент—Самарқанд тезюрар темир йўл йўналиши, ҳамда Тошкент ва ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар 200 та электробус харид қилиш бўйича кредит шартномасини тезлаштириб келишиш ва имзолаш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?