КамАЗ янги ФОРА "Тунги қувватлаш" станциясини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш160
КамАЗ янги ФОРА "Тунги қувватлаш" станциясини тақдим этди

КамАЗ ва КРЕТ компаниялари электробуслар учун шаҳар транспорти тизимини тубдан ўзгартириши кутилаётган янги ФОРА "Тунги қувватлаш" станциясини намойиш этди. ФОРА ЭЗС-ДК-4М деб номланган ушбу қурилма 160 кВ қувватга эга бўлиб, махсус тунги вақтда техникаларни қувватлантириш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Лойиҳа доирасида электробусларнинг қувватини тўлиқ тиклаш учун тахминан 2,5 соат вақт сарфланади. Мазкур ечим анъанавий ультра-тезкор қувватлаш мажмуаларидан сезиларли даражада арзонроқ эканлиги билан ажралиб туради. Лойиҳанинг асосий ғояси — электр энергияси тарифлари минимал бўлган тунги вақтда транспортларни қувватлашдир.

Бунинг шарофатида ташувчилар харажатларни камайтириши ва транспорт самарадорлигини ошириши мумкин бўлади. Эндиликда электробуслар кундузи қувватлаш терминаллари ёнида узоқ вақт тўхтаб туришига ҳожат қолмайди. Янги станция 0 дан 750 В гача кучланишда ишлайди ва 250 А гача ток кучини қўллаб-қувватлайди.

Ишлаб чиқувчилар қурилмада бир неча даражали ҳимоя тизимларини, жумладан, ортиқча юкланиш, қисқа туташув ва кучланиш ўзгаришларидан ҳимоялашни кўзда тутган. Ускуна -30 дан +45 °К гача бўлган ҳароратда ишлашга мўлжалланган бўлиб, намлик ва чангдан қўрқмайди. Авторизация учун РФИД-карта ёки махсус мобил иловадан фойдаланиш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?