Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди

1 дақиқа ўқиш12.1K
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Тошкент халқаро аэропортида «Qo‘noq» бренди остидаги капсула меҳмонхона расман очилди, деб Uzbekistan Airports хабар қилди. У терминалнинг рўйхатдан ўтиш (регистрация) қисмида — ностерил зонада жойлашган. Энди йўловчилар рейс олдидан кутиш жараёнида қулай дам олиш имконига эга.

Мини-отел 6 та замонавий капсуладан иборат: 4 та стандарт ётоқли бир кишилик капсула ва 2 та оилавий (икки кишилик) капсула.

Ҳар бир капсула индивидуал ёпиқ ҳудуд бўлиб, шовқиндан ҳимояланган. Унда қулай ортапедик матрасли крават, ётоқ жиҳозлари, вентиляция тизими, ёруғликни бошқариш, розеткалар ва USB-портлар мавжуд. Шунингдек, шахсий сейф, ойна, кийим илгич ва соатли экран ҳам мавжуд. Капсулада оптимал микроклимат таъминланади.

Тарифлар:

Якка капсула учун:
. 4 соатгача – 400 000 сўм
. 6 соатгача – 600 000 сўм
. 8 соатгача – 800 000 сўм

Оилавий капсула учун:
. 4 соатгача – 600 000 сўм
. 6 соатгача – 800 000 сўм
. 10 соатгача – 1 000 000 сўм

Бу капсула отель транзит йўловчилар ва рейс олдидан бир неча соат олдин етиб келувчи йўловчилар учун жуда қулай ечим ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Qo‘noq» бренди остидаги бошқа бир меҳмонхона Тошкент аэропортининг стерил зонасида икки йилдан бери фаолият юритмоқда.
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?