Қибрайда қурилиш дўконидаги йирик ёнғин
1 дақиқа ўқиш379

Қибрай туманидаги қурилиш моллари дўкони ва яшаш уйи ҳудудида юзага келган ёнғин аҳоли орасида хавотир уйғотди. Бугун, 23 июл куни соат 10:50 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қибрай тумани, "Ғ.Ғулом" маҳалласидаги "А.Навоий" кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Олинган маълумотга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Қутқарувчилар соат 10:57 да воқеа жойига етиб бориб, 11:17 да ёнғинни ўраб олишга муваффақ бўлган. Ёнғин тўлиқ 11:50 да бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Тезкор ҳаракат ва ўзаро ҳамкорлик натижасида катта йўқотишлар ва қурбонлар олди олинган.
Ҳозирда мутахассислар ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдорини ўрганмоқда. Тезкор хабар ва ёнғин-қутқарувчиларнинг самарали ҳаракати фалокатнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаган.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…