
2025 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда 405,5 мингта туғилиш қайд этилди, деб Uz24 хабар берди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 мингтага камдир. Туғилганларнинг 51,7 фоизи ўғил болалар (209,6 минг), 48,3 фоизи эса қиз болалар (195,9 минг)ни ташкил қилади.
Ярим йил ичида 84,1 минг киши вафот этган, бу эса ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2,7 минг кишига кўпдир. Ҳукумат расмийлари ушбу демографик ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар