Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 123,4 мингта ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 27 октябрь куни эълон қилинган демографик ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, 2025 йилнинг шу даврида 132,2 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида бу кўрсаткич 8,8 минг тага ёки қарийб 6,7 фоизга камайган. Ўлим коэффициенти эса 4,2 промиллени ташкил этган.

Жинс бўйича тақсимотга кўра, вафот этганларнинг 68,5 минг нафари ёки 55,5 фоизи эркаклар, 54,9 минг нафари ёки 44,5 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган. Демак, эркаклар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аёлларникидан 13,6 минг тага кўп бўлган.

Яшаш жойи бўйича эса вафот этганларнинг 65,7 минг нафари, яъни 53,2 фоизи шаҳарларда, 57,7 минг нафари ёки 46,8 фоизи қишлоқларда истиқомат қилган.

Шу билан бирга, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда 638,6 минг нафар бола тирик туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг нафарга кам.

Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги фарқ натижасида аҳолининг табиий ўсиши 515,2 минг кишини ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг мос даврлари орасида энг паст кўрсаткич бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар